Тиббиёт тизими ходимлари билан юзма-юз мулоқотлар ўтказилди
Бешариқ тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ҳудуддаги корхона, ташкилот, идора ва умассасалар ишчи ходимлари билан юзма-юз мулоқотлар давом этмоқда.
Бугун туман жамияти масъул ходимлари Қуйи Зарқайнар ва Тошариқ маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида жойлашган кўп тармоқли марказий поликлиника тасарруфидаги шифокорлар хизмат уйларида бўлишиб, ушбу муассасаларда меҳнат фаолияти олиб бораётган ходимлар билан учрашдилар.
Учрашувларда таянч гуруҳлари ва аъзоларининг истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати ва Федерация фаолиятидаги иштироки, фаол фуқароларни ижтимоий ҳаракатга жалб этиш, таянч гуруҳлари ва аҳоли (истеъмолчилар)нинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишда қатнашиш, Федерация Устави ва ички тартибий ҳужжатлари билан белгиланган бошқа вазифаларни амалга ошириш борасида атрофлича тушунтиришлар бериб ўтилди.
Тадбирлар давомида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга туман жамияти раиси Хамиджон Ахмедов томонидан жавоблар қайтарилди.
Улуғбек Жураев
Бешариқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment