Ҳудудий бирлашма ходими ўзи таҳсил олган мактабга ташриф буюрди
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 781-сонли қарори билан “2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастури” тасдиқланганидан кўпчилигимизнинг хабаримиз, албатта.
Миллий дастурга асосан белгиланган вазифалардан бири ёш авлоднинг ўқишга бўлган қизиқишини янада кучайтириш, китобхонларни маънавий ва моддий рағбатлантириш, фаол китобхонлар сафини кенгайтиришдан иборат бўлиб, шу асосларда ҳар йилнинг апрел ойи биринчи ҳафтаси “Китобхонлик ҳафталиги” деб эълон қилинган.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати раҳбари Ғайрат Маматқулов ҳам “Китобхонлик ҳафталиги” тадбирларига ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида ўзи таҳсил олган Данғара туманидаги 34-умумтаълим мактабига ташриф буюриб, мактаб ўқувчиларилари учун китоблар жамламасини ҳадя қилди.
Шунингдек, у мактабга ташрифи давомида мактаб ўқитувчиларига мамлакатимиз истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати фаолияти юзасидан қисқа ахборотларни ҳам бериб ўтди.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Post Comment