Жамоатчилик назорати тадбирлари ўтказилмоқда

Жамоатчилик назорати тадбирлари ўтказилмоқда

Учкўприк тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти Ўзбекистон Республикасининг “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги ва “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонунлари талаблари асосида ҳудуддаги давлат бошқаруви идоралари ва бошқа манфаатдор ташкилот ҳамда муассасалар билан ҳамкорликда турли жамоатчилик назорати тадбирларида фаол иштирок этиб келмоқда.

Хусусан, туман ҳокими томонидан тасдиқланган режа асосида ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий соҳа объектларида ўтказилаётган кузатув ва ўрганишлар шулар жумласидандир.

Юқоридаги иш режада белигланган муддат ва тартиблар асосида туман жамияти масъуллари ва ҳамкор ташкилотлар биргаликда тиббиёт соҳаси муассасаларида аҳоли (истеъмолчилар)га яратилган шароит ва қулайликлар, соҳада мавжуд муаммо ва камчиликларни ўрганиш ҳамда бу борадаги таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадида кузатув жамоатчилик назорати тартибида ўрганишлар ўтказмоқдалар.

Ўрганиш натижалари юзасидан жамланган маълумотномалар туман ҳокимлиги ва тегишли идораларга киритилиши кўзда тутилган.

Наргизахон Шералиева
Учкўприк туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment