Истеъмолчи: ҳуқуқ ва мажбуриятлар

Истеъмолчи: ҳуқуқ ва мажбуриятлар

Қува туман жамияти томонидан 36-ўрта таълим мактабида ташкилланган ўқув семинари “Истеъмолчи: ҳуқуқ ва мажбуриятлар” мавзуси остида ўтди.

Тадбирда бирламчи, иштирокчиларга Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти, қонунчиликка кўра истеъмолчининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари юзасидан атрофлича тушунтиришлар бериб ўтилди. Шунингдек, амалдаги қонунчилик, Федерация Устави билан берилган вазифалар ижроси юзасидан олиб борилаётган ишлар бўйича ҳам ахборотлар берилди.

Берилган ахборотлардан сўнг тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саволларга туман жамияти раиси Адхамжон Хамидов томонидан жавоблар қайтарилди.

Феруза Умурзақова
Қува туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment