Тарғиботлар юксак истеъмол маданияти сари
Тошлоқ техник хизмат кўрсатиш техникумида “Мен ёш истеъмолчиман” мавзусида навбатдаги ўқув семинари бўлиб ўтди. Унда ўқув юрти ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишиб мавзуга оид билим ва кўникмаларини оширишди.
Тадбирда Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раиси Э. Мирзаумаров сўз олиб истеъмолчи ким, у қандай ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга, уларнинг ҳуқуқлари поймол бўлган тақдирда кимга ёки қаерга мурожаат қилиш керак каби саволларга алоҳида тўхталиб батафсил тушунчалар берди.
Семинар иштирокчилари мавзу доирасида ўзларини қизиқтирган саволларига, жавоблар олиш баробарида, турмушлари ва фаолиятларида дуч келаётган муаммолар юзасидан ҳуқуқий маслахатлар ҳам олишди.
Тадбирда сўз олган техникум раҳбари ўринбосари Д.Мўминов ва бошқалар томонидан ташкилланган тадбир ҳақида ижобий фикрлар билдириб ўтилиб, келгусида ҳам бундай тадбирларни ташкиллаган ҳолда, меҳнат жамоаси аъзоларининг ҳуқуқий билимларини ошириб бориш борасидаги истакларини айтиб ўтдилар.
Ҳуснидахон Якубова
Тошлоқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment