Истеъмолчининг ҳуқуқ ва бурчлари нималардан иборат?
Учкўприк тумандаги 54-умумтаълим мактабида ташкилланган давра суҳбати “Истеъмолчи ким? Унинг ҳуқуқ ва бурчлари нималардан иборат?” деб номланди.
Тадбирда юртимизда жамоат ташкилотларининг жамиятимиз ҳаётида тутган ўрни ва ролини янада ошириш, уларни бу борада кенг миқёсда қўллаб-қувватлаш, пировардида улар томонидан мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий соҳаларда қабул қилинаётган қарорлар устидан жамоатчилик назоратини олиб боришларига шароитлар яратиб бериш мақсадида катта қадамлар қўйилаётганлиги, шу нуқтаи назардан аҳолининг ҳуқуқий билимларини мунтазам ошириб бориш зарурияти алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Тадбир давомида берилган ахборотлар ва иштирокчиларни юртимиз истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатида фаол иштирок этишга чақириқлардан сўнг иштирокчиларнинг соҳага оид қизиқтирган саволларига истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан батафсил жавоблар қайтарилди.
Наргизахон Шералиева
Учкўприк туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment