Ишчи гуруҳи Учкўприкда қурилиш объектларини ўрганмоқда

Ишчи гуруҳи Учкўприкда қурилиш объектларини ўрганмоқда

Федерациянинг Қурилиш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлиги билан имзолаган меморандумлари асосида ҳудудларда қуриб фойдаланишга топширилган ҳамда бугунги кунда қурилиш ишлари давом эттирилаётган қурилиш объектлари (бино, иншоот, турар жой бинолари, енгил турдаги қурилмалар, вақтинчалик қурилмалар)нинг қурилиш нормалари ва қоидалари, шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мослигини ўрганиш бўйича жамоатчилик назорати тартибида ўрганишлар давом эттирилмоқда.

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, мазкур ўрганишни ўтказишдан мақсад қурилиш объектларида тегишли меъёрий ҳужжатларнинг мавжудлиги, сифати ва техник регламентларга мослиги, қурилишда ишлатилаётган материаллар ва буюмларнинг сертификатланганлик ҳолати, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни сақлаш талабларига риоя этилиши, мазкур объектлардан имконияти чекланган шахсларнинг монеликсиз фойдаланишлари учун яратилаётган шароитлар, экология ва атроф муҳит хавфсизлиги талабларига амал қилиниши ва бошқа шу каби талаблар ижросини таъминланганлиги ҳолатлари кўриб чиқиш ҳамда ўрганишлар натижалари бўйича тегишли ваколатли давлат органларига таклифлар киритишдан иборат.

Бугун ҳудудий бирлашма Ишчи гуруҳи томонидан Федерация топшириғида белгиланган тартиб ва муддатларда Учкўприк туманида ўрганиш ишлари тизимли асосда давом эттирилди.

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати

Post Comment