Барчамиз – истеъмолчимиз
Бешариқ тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ижро этувчи аппаратининг 2021 йил 2-чорак учун белгиланган чора-тадбирлар режасига мувофиқ ахолининг ҳуқуқий ва истеъмол маданиятини ошириш мақсадида тумандаги давлат мактабгача таълим муассасаларида “Истеъмолчи ҳуқуқлари қонун ҳимоясида” “Юксак истеъмол маданияти сари” мавзуларида турли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
Тадбирларда барчанинг истеъмолчи эканлигидан келиб чиқиб, юртимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини янада ривожлантириш ва бу борадаги жамоатчилик назоратини кенг йўлга қўйилишидан аҳолининг барча қатламлари манфаатдорлигига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил декабрь ойида Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида қабул қилинаётган қарорлар ижроси устидан жамоатчилик назоратини кенг йўлга қўйиш ва унда жамоатчиликнинг кенг иштирокини таъминлаш бўйича белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлашда Федерация ва унинг ҳудудий органларининг имкониятларидан самарали фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб ўтилмоқда.
Тадбирлар доирасида иштирокчиларнинг истеъмолчилик соҳасига оид саволларига туман жамияти мутахассислари томонидан батафсил жавоблар қайтарилмоқда.
Бахтиёр Жураев
Бешариқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment