Ишчи ходимларга қонунлар тарғиботи ўтказилди
Учкўприк тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъуллари томонидан тумандаги ташкилот, корхона, идора ва муассасаларда давра суҳбати, ўқув семинари ва бошқа шу каби шакллардаги тарғибот-ташвиқот тадбирлари тизимли асосда ўтказиб келинмоқда.
Шундай тадбирлардан бири туман ҳокимлиги Мажлислар залида ташкилланиб, “Истеъмолчилик ҳуқуқларингизни биласизми?” деб номланди ва унда туман Ободонлаштириш бошқармаси ишчи ходимлари иштирок этдилар.
Тадбир доирасида иштирокчиларга истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатининг вужудга келиши ва бугунги ҳолати, мамлкатимизда Федерация ва унинг ҳудудий органлари фаолияти, истеъмолчилик соҳасига оид қонун ва қонуности меъёрий ҳужжатлари мазмун-моҳияти юзасидан ахборотлар бериб ўтилиб, уларнинг истеъмолчилик соҳасига оид саволларига батафсил жавоблар қайтарилди.
Наргизахон Шералиева
Учкўприк туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment