Истеъмолчилик ҳуқуқларингизни биласизми?

Истеъмолчилик ҳуқуқларингизни биласизми?

Бешариқ туманидаги 21-мактабгача таълим муассасаси тарбиячилари иштирокида “Истеъмолчилик ҳуқуқларингизни биласизми?” мавзусида ўқув семинари ўтказилди.

Тадбир давомида йиғилганларга Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги хамда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунлар мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди.

Шунинг биргаликда, юқоридаги қонунлар ижросини таъминлаш, уларнинг ижроси устидан жамоатчилик назорати олиб бориш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятини ошириш борасида Федерация ва унинг ҳудудий органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар хусусида ҳам ахборотлар бериб ўтилиб, тадбир иштирокчиларининг соҳага оид масалалардаги саволларига жавоблар қайтарилди.

Шу куни тумандаги 51-мактабгача таълим муассасасида “Юксак истеъмол маданияти сари” мавзусида ҳам тадбир ташкилланди ва ўтказилди.

Бахтиёр Жураев
Бешариқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment