Аккумулятор можаросига ечим топилди
Тошлоқ туман прокуратурасига келиб тушган ариза туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига фуқаронинг муаммосини ижобий хал қилиш мақсадида йўналтирилганди.
Жамиятимизга келиб тушган ёзма аризага мувофиқ туманимизнинг Садда маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Азимжон Ғаниев туман марказидаги якка тартибдаги тадбиркор Абдурашид Маткаримовга тегишли телефон савдо дўконидан олган аккумулятори нуқсонли чиққан. Бу ҳақида дўкон эгаси А. Маткаримовга айтиб аккумулятор қайтарилган бўлсада, уни шу пайтгача янгисига алмаштириш ёки пулини қайтариб бериш ҳақида ўйламаган ҳам.
Жамиятимиз мутахассислари томонидан мурожаат ўрганилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги ва “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунлари асосида муаммога ечим топилди. Қонунларда кўрсатилган меъёр ва талаблар харидор ва сотувчига батафсил тушинтирилди. Аризачининг мурожаати ижобий ҳал қилиниб, нуқсонли товарнинг пули қайтариб берилди.
Ҳуснидахон Якубова
Тошлоқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment