Қувасой шаҳрида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

Қувасой шаҳрида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

Қувасой шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 мартдаги “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолияти эркинлиги, ҳуқуқий ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-5012-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 ноябрдаги “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 414-сонли қарори асосида аҳоли (истеъмолчилар) мурожаатлари билан ишлаш, аҳолининг муаммоларини тизимли ўрганиш ва аниқ ҳал этилишида самарали жамоатчилик назорати ўрнатилишини таъминлаш мақсадида ижтимоий шериклик асосида Федерациянинг Таянч гуруҳ (бошланғич ташкилот) ларини ташкил этиш юзасидан аҳолининг ҳуқуқий онги, истеъмол маданиятини янада ошириш, бу соҳада амалда бўлган қонунлар мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида учрашувлар, юзма-юз мулоқотлар ўтказилмоқда.

Шундай тадбирлардан бири шаҳардаги 11-сонли Болалар мусика мактаби ўқитувчилари иштирокида ўтказилди. “Истеъмолчилар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида” шиори остида ташкилланаётган мазкур тадбирларда иштирокчиларга Ўзбекистон Республикасининг “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунлари мазмун-моҳияти атрофлича тушунтирилди. Шунингдек, тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саволларга масъуллар томонидан атрофлича жавоблар ҳам қайтарилди.

Шухратжон Қорабоев
Қувасой шаҳар ИҲҲҚ жамияти раиси

Post Comment