Давлат мактабгача таълим ташкилоти ходимлари иштирокида тадбир ташкилланди
Учкўприк тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъуллари томонидан 7-давлат мактабгача таълим ташкилотида “Истеъмолчи ким? Унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари нималардан иборат?” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбир ташкилотчилари йиғилганларга Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар бердилар. Хусусан, истеъмолчи ким, у қандай ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга, ҳуқуқлари поймол бўлган тақдирда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун қандай ҳаракатларни амалга ошириши керак, зарур ҳолларда кимга ёки қаерга мурожаат қилиш мумкин каби масалаларга алоҳида тўхталиб, батафсил тушунтиришлар берилди.
Давра суҳбати иштирокчилари мавзу доирасида ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олиш баробарида, турмушлари ва фаолиятларида дуч келаётган муаммолар юзасидан ҳуқуқий маслахатлар ҳам олишди.
Наргизахон Шералиева
Учкўприк туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment