Ободонлаштириш бошқармаси масъул ходимлари иштирокида тадбир ўтказилди

Ободонлаштириш бошқармаси масъул ходимлари иштирокида тадбир ўтказилди

Қувасой шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъуллари шаҳар ободонлаштириш бошқармаси масъул ходимлари иштирокида “Ўз ҳуқуқларингизни биласизми?” мавзусида ҳуқуқий саводхонлик ва истеъмол маданиятини оширишга қаратилган тадбир ўтказдилар.
Тадбирда бошқарма ходимларига амалдаги қонунчилик асослари, унинг мазмун-моҳияти, юртимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларнинг ҳуқуқий билими ҳамда истеъмол маданиятини ошириш йўналишидаги ишлар бўйича тушунчалар ва маълумотлар бериб ўтилиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.
Тадбир доирасида бошқарма тизимида меҳнат фаолияти олиб боарётган ходимларни юртимиздаги истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатида фаол иштирок этишга чақирилди.
Ахаджон Расулов
Қувасой шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment