Бозорларда сотилаётган маҳсулотлар нечоғлик хавфсиз? (видеоматериал)

Бозорларда сотилаётган маҳсулотлар нечоғлик хавфсиз? (видеоматериал)

Ёзнинг иссиқ мавсумида ички бозорларда сотилаётган истеъмол товарларининг зарур сифатда бўлишини ва хавфсизлигини, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бошқа талабларини таъминланиши ҳолатларини ўрганишдан ўтказилмоқда.
Шу мақсадда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонунларидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 ноябридаги “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 414-сонли қарори ҳамда Федерация Уставидан келиб чиққан ҳолда, шунингдек ҳудудий бирлашманинг 2021 йил асосий фаолият йўналишлари режасига асосан вилоятимиз ҳудудидаги марказий Деҳқон бозорларида ветеринария санитария экспертиза лабораториялари фаолияти йўлга қўйилганлиги, уларнинг моддий-техник таъминланганлиги, лабораториялар томонидан бозор ҳудудларида сотилаётган гўшт ва гўшт маҳсулотлари, балиқ маҳсулотлари, мева ва сабзавотлар ҳамда полиз маҳсулотларини сотишга тегишли рухсатномалар берилиши ҳолатларини жамоатчилик назорати тартибида ўрганиб чиқилмоқда.

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати

1 comment

Post Comment