Ҳудудий бирлашма ишчи гуруҳи ва Фарғона вилоят телевидениеси ҳамкорликда Бувайда тумани марказидаги Деҳқон бозорида бўлиниб, у ерда Ветеринария санитария экспертиза лабораторияси фаолияти билан танишилди.
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонунларидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 ноябридаги “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 414-сонли қарори ҳамда Федерация Уставидан келиб чиққан ҳолда, шунингдек ҳудудий бирлашманинг 2021 йил асосий фаолият йўналишлари режасига асосан вилоятимиз ҳудудидаги марказий Деҳқон бозорларида ветеринария санитария экспертиза лабораториялари фаолияти йўлга қўйилганлиги, уларнинг моддий-техник таъминланганлиги, лабораториялар томонидан бозор ҳудудларида сотилаётган гўшт ва гўшт маҳсулотлари, балиқ маҳсулотлари, мева ва сабзавотлар ҳамда полиз маҳсулотларини сотишга тегишли рухсатномалар берилиши ҳолатларини жамоатчилик назорати тартибида ўрганиб чиқилмоқда.
Бу галги ўрганишлар Бувайда туманида ўтказилди. Ўрганишлар доирасида Ветерания санитария экспертиза лабораторияси фаолияти билан танишиш баробарида сотувчилар билан суҳбатда бўлиниб, уларга амалдаги “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунчилик талабларини тарғиботи ҳам ўтказилди.
Post Comment