Истеъмолчи авиачиптадан уч йилгача бўлган муддат ичида фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлди

Истеъмолчи авиачиптадан уч йилгача бўлган муддат ичида фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлди

Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан Қиргули МФЙ ҳудудида яшовчи З.Усмоновнинг Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратурасининг ишонч телефонига қилган мурожаати тегишлилиги бўйича ўрганилди.

Мурожаатдан маълум бўлишича, мурожаат эгасининг фарзанди 2021 йилнинг июн ойида Марғилон шаҳрида жойлашган авиакассадан Қирғизистон Республикаси орқали Россия Федерациясига учиш учун 3 000 000 (уч миллион) сўмга авиачипта сотиб олган. Бироқ кейинчалик узрли сабаб билан уча олмаслиги маълум бўлгач, авиакасса масъулларига ушбу масалада мурожаат қилиб, авиачипта пулини қайтарилишини сўраган. Авиакомпания вакиллари эса унга ушбу ҳолатда авиачипта учун тўланган пулни тўлиқ эмас, балки унинг 400 000 (тўрт юз минг) сўминигина қайтара олишларини маълум қилганлар.

Мурожаат мутахассислар томонидан ўрганилиши жараёнида истеъмолчи ва авиакасса раҳбарининг мулоқоти таъминланди ҳамда уларга Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунлари тушунтирилди. Авиакасса раҳбарига юзага келган ҳолатда истеъмолчига авиачипта пули қайтарилиши лозимлиги ёки бунга муқобил вариант сифатида парвоз муддатини бошқа пайтга кўчириб бериш зарурлиги тушунтирилди.

Олиб борилган тушунтириш ва тарғибот ишлари натижаси билан ҳамда ҳар икки томоннинг розилиги асосида истеъмолчи чиптаси уч йил муддатгача фойдаланиш ҳуқуқи билан узайтирилиб берилди.

Саидхон Хапизов

Марғилон шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment