Янги ҳисоблагич янгисига алмаштирилди
Олтиариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан Ғайрат МФЙ Янгихаёт кўчасида яшовчи А.Турсуналиевнинг Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.
Истеъмолчи ўз мурожаатида хонадонига янги онлайн тизимида ишловчи АСКУЭ электр ҳисоблагич ўрнатилганлигини, лекин орадан 10-15 кун ўтмасдан ҳисоблагич куйиб қолганлигини маълум қилганди.
Фуқаронинг мурожатини туман жамияти мутахассислари ва электр таъминоти корхонаси мутахассислари ҳамкорликда ўрганиб чиқдилар. Ўрганиш ишлари натижасида хонадондаги ҳисоблагич ўрнатиш ишлари сифатсиз бажарилганлиги натижасида куйиб колганлиги маълум бўлди. Ўтказилган ўрганиш ишлари натижаси билан туман электр таъминоти корхонаси томонидан хонадонга янги ҳисоблагич ўрнатиб берилди.
Ўз мурожаатига кўрсатилган эътибор ва эришилган натижадан қониқиш ҳосил қилган А.Турсуналиев Федерация ходимларига миннатдорчилигини билдирди.
Бахтиёр Абдурахмонов
Олтиариқ туман ИҲҲҚ жамияти раиси, туман кенгаши депутати
Post Comment