Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бош мақсадларимиздан бири
Учкўприк туманидаги 39-давлат мактабгача таълим ташкилотида “Юксак истеъмол маданияти сари” шиори остида ўқув семинари ўтказилди. Унда мактабгача таълим ташкилоти ишчи-ходимлари иштирок этдилар.
Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишни кўзловчи мазкур тадбирда иштирокчиларга Ўзбекистон Республикасининг истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилиги асослари, мамлакатимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатининг вужудга келиши ва ривожланиши, бугунги кунда мазкур ҳаракат тимсоли бўлган Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва унинг ҳудудий органлари томонидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини оширши борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида ахборотлар бериб ўтилди.
Тадбир доирасида иштирокчиларга юртимиз истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатида фаол иштирок этиш бўйича тушунтиришлар берилиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.
Мазкур йўналишдаги тадбирлар тумандаги 14 ва 20-мактабгача таълим ташкилотларида ҳам ўтказилди.
Наргизахон Шералиева
Учкўприк туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment