Жамоатчилик эшитуви: нега қайтим учун майда пуллар етишмаяпти?

Жамоатчилик эшитуви: нега қайтим учун майда пуллар етишмаяпти?

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 12 апрелдаги “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги ЎРҚ-474-сонли Қонуни асосида Марказий банк вилоят бош бошқармаси масъуллари иштирокида жамоатчилик эшитуви ташкилланган эди.

Жамоатчилик эшитуви мавзуси эса аҳоли (истеъмолчилар)га товарлар сотиб олингач (хизматлардан фойдалангач) нақд пулли ҳисоб-китобларни амалга ошириш жараёнида нақд пулда қайтим бериш ўрнига турли товарлар (сақич, конфет, гугурт, қурут, таблетка ва бошқалар)ни тиқиштирилиши оммавий тус олганлиги ва бу аҳолининг ҳақли эътирозларини келтириб чиқараётганлигидан келиб чиқиб, мазкур салбий ҳолатни бартараф этиш юзасидан Марказий банк вилоят бош бошқармаси томонидан қандай ишлар амалга оширилаётганлиги бўйича ахборотни тинглашдан иборат қилиб режалаштирилганди.

Қуйида эътиборингизга ана шу тадбир тўғрисида Фарғона вилоят телерадиокомпанияси томонидан эфирга узатилган видеолавҳани ҳавола қиламиз.

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати

Post Comment