Вилоят конференциясига вакиллар сайланди
Аввалроқ хабар бериб ўтганимиздек, вилоятимиз туман ва шаҳарларида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятларининг умумий йиғилишлари бўлиб ўтмоқда. Бугун Данғара туманида ўтказилган истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ижро этувчи аппарати ва таянч гуруҳлари фаолларининг умумий йиғилиши ҳам шулар жумласидандир.
Дастлаб умумий йиғилиш кун тартибидаги биринчи масала туман жамиятининг 2016-2020 йиллар фаолияти юзасидан ҳисобот маърузаси тингланиб, масала юзасидан музокаралар ўтказилди. Музокаралардан сўнг йиғилиш иштирокчиларининг билдирган фикр-мулоҳазалари ва таклифларини инобатга олган ҳолда туман ажмиятининг ҳисобот давридаги фаолиятини қониқарли деб топиш юзасидан қарор қабул қилинди.
Шундан сўнг умумий йиғилиш Фарғона вилоят истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмасининг навбатдаги конференциясига тумандан вакиллар номзодларини кўриб чиқди ва тасдиқлади.
Йиғилиш ишида Фарғона вилоят истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмаси масъул ходимлари иштирок этдилар.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Post Comment