Шаҳар жамияти жамияти фаолларининг умумий йиғилиши ўтказилди
Жорий йил сентябрь ойида республикамизнинг барча туман ва шаҳарларида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятларининг умумий йиғилишлари ўтказилиши, октябрь ойида вилоят ҳудудий бирлашмаларининг, ноябрь ойида Федерациянинг навбатдаги Конференцияси ўтказилиши режалаштирилган.
Бугун Қўқон шаҳрида вилоятимиз туман ва шаҳарларида ўтказилиши режалаштирилган умумий йиғилишларнинг дастлабкиси ўтказилди. Йиғилишда шаҳар жамияти ижро этувчи аппарати ходимлари ва таянч гуруҳи фаоллари иштирок этдилар.
Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан Қўқон шаҳар жамияти раиси Расулжон Ульмасовнинг маърузаси тингланди ҳамда муҳокамалардан сўнг шаҳар жамиятининг ҳисобот даврида олиб борган фаолиятини қониқарли деб топиш юзасидан қарор қабул қилинди.
Умумий йиғилиш кун тартибининг иккинчи масаласида Фарғона вилоят истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмасининг навбатдаги конференциясига Қўқон шаҳридан 5 нафар вакил номзоди кўриб чиқилиб, йиғилиш қатнашчилари томонидан тасдиқланди.
Йиғилиш ишида ҳудудий бирлашмадан масъул ходимлар иштирок этдилар.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
1 comment