Яйпанда туман жамияти умумий йиғилиши бўлиб ўтди
Ўзбекистон туманида ўтказилган истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти умумий йиғилишида туман жамияти ижро этувчи аппарати ходимлари, таянч гуруҳлари раҳбарлари ва ҳудудий бирлашма вакиллари иштирок этдилар.
Умумий йиғилиш кун тартибидаги асосий масала юзасидан туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раиси Музаффар Жураевнинг туман жамияти томонидан 2016-2020 йиллар ва 2021 йилнинг ўтган давридаги фаолияти юзасидан ҳисоботи тингланди ва муҳокамалардан сўнг маъқулланди.
Кун тартибидаги кейинги масала доирасида Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмасининг навбатдаги конференциясига вакиллар сайлаш масаласи кўриб чиқилди ҳамда муносиб номзодлар танланиб, уларни вилоят конференциясига вакил этиб сайланди.
Умумий йиғилишда ҳудудий бирлашма раис ўринбосари-ижрочи директор Д.Фозилов ва сектор бошлиғи О.Миллабоевлар иштирок этдилар ҳамда кун тартибидаги масалалар юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.
Зохиджон Эргашев
Ўзбекистон туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment