Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти фаоллари умуий йиғилиши бўлиб ўтди
Бешариқ тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг 2016-2020 йиллар ва 2021 йилнинг ўтган даври фаолият якунлари бўйича умумий йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилиш иштирокчилари туман жамияти раиси Хамиджон Ахмедовнинг ҳисобот даврида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот маърузасини тинглаб, муҳокамалардан сўнг туманда истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш йўналишида амалга оширилган ишларни қониарли деб топдилар. Маъруза муҳокамаси доирасида туман жамияти томонидан келгусида амалга оширилиш лозим бўлган ишлар юзасидан фикр-мулоҳазалар ва таклифлар ҳам билдириб ўтилди.
Кун тартибидаги иккинчи масала бўйича Федерациянинг ҳудуддаги таянч гуруҳлари фаоллари ичидан ҳудудий бирлашманинг навбатдаги конференциясида иштирок этувчи вакиллар сайлаб олинди.
Умумий йиғилиш ишида ҳудудий бирлашма сектор бошлиғи Ф.Бойназаров иштирок этди.
Бахтиёр Жураев
Бешариқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment