Туман жамиятининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди
Фурқат туманида ҳам истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг 2016-2020 йиллар ва 2021 йилнинг ўтган даври сарҳисобига бағишланган умумий йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда ҳисобот даврида истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш йўлида олиб борилган ишлар таҳлил қилиниб, туман жамиятининг келгуси режалари йиғилиш иштирокчилари билан ўртоқлашилди.
Йиғилиш жамият раиси Бекзод Ибрагимовнинг туман жамияти томонидан ўтган даврда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботини тинглади ва маъқуллади.
Шунингдек, Федерациянинг ҳудуддаги таянч гуруҳлари фаоллари ичидан ҳудудий бирлашманинг навбатдаги конференциясида иштирок этувчи вакиллар ҳам сайлаб олинди.
Умумий йиғилиш ишида ҳудудий бирлашма сектор бошлиғи Ф.Бойназаров иштирок этди.
Гулнигор Қаюмова
Фурқат туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment