Мактаб ўқитувчилари иштирокида тадбир ташкилланди
Қувасой шаҳридаги 15-умумтаълим мактаби ходимлари иштирокида “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни ўрганамиз” мавзусида тадбир ўтказилди. Ундан кўзланган асосий мақсад ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва истеъмол маданиятини оширишдан иборатдир.
Мазкур тадбирда Қувасой шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари иштирокчиларга истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асослари, юртимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати, бугунги кунда истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида атрофлича маълумотлар бериб ўтдилар.
Тадбир доирасида иштирокчиларнинг мавзу юзасидан фикр ва мулоҳазалари тингланиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.
Ахаджон Расулов
Қувасой шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment