Чиқарилган қарздорлик исботини топмади
Қува туман Раста маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Н.Хожиева туман газ идораси томонидан унинг хонадонига нисбатан қарздорликдан норози бўлиб мурожаат қилган.
Мурожаатчининг сўзларига қараганда, 560 000 (беш юз олтмиш минг) сўм миқдоридаги қарздорлик унинг хонадонидаги газ ҳисоблаш ускунасини янгисига алмаштириб кетилгандан сўнг юзага чиққан.
Мурожаатни жамият мутахассислари томонидан ўрганиш жараёнида истеъмолчи фойдаланган табиий газ учун тўловларни мунтазам тўлаб келганлиги, қарздорлик эса туман газ идораси ходимлари томонидан истеъмолчининг газ ҳисоблаш ускунаси кўрсаткичларини киритишда ошириб юбориш натижасида келиб чиққанлиги маълум бўлди.
Ўрганиш якунларига кўра туман газ идорасига истеъмолчига нисбатан ҳисобланган нореал қарздорликни бартараф этиш чора-тадбирларини кўриш юзасидан алоқа хати чиқарилди.
Феруза Умурзақова
Қува туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment