Қарздорлик суммасига аниқлик киритиб берилди
Наманган шаҳар Давлатобод туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига фуқаро Э.Б.нинг мурожаати келиб тушган.
Мурожаатда баён этилишича, Э.Б. 2017-йилдан буён сув оқава ташкилоти хизматларидан фойдаланиб келади. У бюджет тизимидаги ташкилотда ишлагани сабабли тўловлар иш ҳақидан муаммосиз ўтиб келган. Ҳозирга келиб эса унга “Наманган сув таъминоти” МЧЖ томонидан 443000 сўм қарздорлик белгиланган. Истеъмолчи ана шу муаммога ойдинлик киритиб берилишида амалий ёрдам сўраб туман жамиятига мурожаат қилган.
Ушбу мурожаатга асосан “Наманган сув таъминоти” МЧЖ ходимлари ҳамколигида ўрганиш ишлари ўтказилди. Ўрганиш жараёнида Э.Б. хонадонидаги ичимлик суви учун тўловларни биллинг базаси билан солиштирилганда 1031-тартиб бўйича ўтказилган айрим маблағлар рўйхатга тушмай қолганлиги аниқланиб, “Шаҳар сув таъминоти” МЧЖ дан 60000 сўм ва “Давлатобод сув таминоти” МЧЖ дан 126000 сўм, жами бўлиб 186000 минг сўм маблағлар фуқаронинг шахсий ҳисоб рақамига қайта йўналтириб берилиб, истеъмолчига ҳақиқатда юзага келган қолган қарздорлик суммасини бартараф этиши тушунтирилди.
Собирова Шохсанам
Давлатобод туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment