Асоссиз қарздорлик истеъмолчини анчагина овора қилди

Асоссиз қарздорлик истеъмолчини анчагина овора қилди

Қува туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан “Иттифоқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи Ж.Назаровнинг мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаатда келтирилишича, истеъмолчи хонадонида истеъмол қилган электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида тўлаб боради. 2021 йилнинг апрел ойида хонадони ташқи девор қисмига ўрнатилган эски электр хисоблагич ускунасини электр таъминоти идораси ходимлари янги замонавий ускунага алмаштириб беришган. Орадан вақт ўтиб у электр таъминоти корхонасига қарзи бор ёки йўқлигини билиш учун борганида, унга 1 100 000 сўм қарзи борлигини айтишиб, қарздорликни бартараф қилиб қўйиш сўралган.

Туман жамияти мутахассислари томонидан электр таъминоти корхонаси ходимини жалб қилган ҳолда ўтказилган ўрганиш ишларида эски ҳисоблагични янгисига алмаштириш жараёнида кўрсаткичларни киритишдаги йўл қўйилган хатолик қарздорлик вужудга келишига сабаб бўлганлиги маълум бўлди. Яъни эски беш хонали рақамга эга бўлган ҳисоблагичнинг охирги кўрсаткичи 9571 кВт/соат бўлгани ҳолда, электр таъминоти идораси ходимлари кўрсаткични бир марта тўлиқ айланишдан (9999 дан кейинги 0000) кейинги 4571 кВт/соат сифатида киритганлар. Натижада асоссиз қарздорлик келиб чиққан.

Аслида истеъмолчининг эски ҳисоблагичи 1-айланмасини тўлиқ айланиб бўлмаган бўлиб, ўрганув кунига кўрсатгич 9571 кВт/соат бўлган ҳолатига ҳам истеъмолчида ҳисоблагич кўрсаткичининг 10235 кВт/соатига қадар, яъни 664 кВт/соатга ёки 192 560 сўмга ҳақдорлик мавжуд бўлган.
Юқоридаги холатлардан келиб чиқиб туман жамияти томонидан электр таъминоти корхонасига истеъмолчига нисбатан чиқарилган нотўғри қарздорликни бартараф этиш чора-тадбирларини белгилаш бўйича алоқа хати юборилди.

Ферузахон Умурзақова
Қува туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment