Тиббиёт муассасалари ходимлари иштирокида тадбирлар ўтказилди
Учкўприк туманидаги 60-оилавий поликлиникада Ўзбекистон Республикасининг ”Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни тарғиботига бағишланган “Истеъмолчининг ҳуқуқ ва бурчлари нималардан иборат” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.
Федерациянинг Учкўприк туман жамияти масъул ходимлари иштирокчиларга Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни мазмун-моҳияти юзасидан атрофлича тушунтиришлар бериш баробарида, юртимиздаги истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати, Федерация ва унинг ҳудудий органлари томонидан мазкур ҳаракатни янада ривожлантириш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида ҳам ахборотлар бериб ўтдилар.
Шу куни тумандаги Кенагас оилавий поликлиникасида ҳам “Юксак истеъмол маданияти сари” шиори остида юқоридаги каби тадбир ўтказилди.
Тадбирларда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар ва ҳуқуқий маслаҳатлар олишди.
Наргизахон Шералиева
Учкўприк туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment