Кўрсатилмаган хизмат ҳажми чегирилди
Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Гузарбоши маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Ш.Бўратовадан оғзаки мурожаат келиб тушди. Мурожаатда Тошлоқ тумани “Санитар ЭКО Сервис” масъулияти чекланган жамияти хизмати ва улар томонидан белгиланган қарздорликдан норозилик билдирилган.
Туман жамияти ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан, келиб тушган мурожаатни ўрганиш жараёнида, “Санитар ЭКО Сервис” МЧЖ томонидан истеъмолчи истиқомат қилаётган кўчага маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатиш ҳақидаги оммавий шартномада кўрсатилган ҳажмларда хизмат кўрсатилмаганлигини, айнан Ш.Бўратованинг хонадонига кўрсатилган хизматлар ҳажми 180 000 сўм эмас, аслида 30 000 сўмни ташкил қилишини аниқлаб, даъво қилинаётган қарздорлик бўйича қайта ҳисоб-китоб ишларини ўтказилишига эришдилар.
Мурожаатни ўрганиш жараёнида томонларга Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги Қонуни тарғиботи ўтказилиб, истеъмолчи ва хизмат кўрсатувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида тушунчалар берилди.
Ҳуснида Якубова
Тошлоқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
(иллюстратив фото)
Post Comment