Соғлиқни сақлаш вазири Фарғонада тизим ходимлари, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан учрашди
Бугун Фарғона шаҳридаги Санъат саройида Соғлиқни сақлаш вазири Бекзод Анварович Мусаев вилоятдаги тиббиёт муассасаларида турли даражадаги лавозимларда меҳнат фаолияти олиб бораётган ходимлар, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашди.
Учрашувда тизим ходимларининг, шунингдек соҳага тааллуқли ўқув юртларида таълим олаётган бўлғуси шифокор ва кичик тиббиёт ходимларининг тиббиёт тизимига оид муаммолар, уларнинг ечимлари бўйича таклифлари, иш фаолиятига оид ҳамда шахсий мурожаатлари тингланди.
Шунингдек, аҳоли ҳамда соҳада фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари ҳам ўзларини қийнаб турган муаммолар бўйича вазирга ўз мурожаатларини ҳамда таклифларини билдириб ўтдилар.
Соғлиқни сақлаш вазири учрашув доирасида билдирилган барча фикр-мулоҳазалар, мурожаатлар ва таклифлар бўйича ўз муносабатини билдириб ўтиб, мутасаддиларга уларни ҳал қилиш бўйича ўзининг йўл-йўриқ ва кўрсатмаларини бериб ўтди.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Расмларни Муқимжон Қодиров олган
Post Comment