Касб-ҳунар мактаби жамоасини истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатида фаол иштирок этишга чақирилди

Касб-ҳунар мактаби жамоасини истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатида фаол иштирок этишга чақирилди

Қува туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти билан ҳамкорликда тумандаги Касб-ҳунар мактаби жамоаси ўртасида “Истеъмолчилар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида” мавзусида тарғибот тадбири ташкилланди.

Тадбирда мамлакатимиз истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиги мазмун-моҳияти, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва унинг ҳудудий органлари фаолияти, истеъмолчиларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ички бозорда сотилаётган истеъмол товарларининг сифати, хавфсизлиги ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ижроси устидан жамоатчилик назорати олиб бориш масалаларида ахборотлар бериб ўтилди.

Касб-ҳунар мактаби жамоасини мамлакатимиз истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати фаолиятида фаол иштирок этишга тарғиб қилиниб, иштирокчиларнинг соҳага оид саволларига жавоблар қайтарилди.

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати

Post Comment