Қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ишлар юзасидан матбуот анжумани ўтказилди
Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида Фарғона вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Алибек Мамиржонович Турсунов ҳамда ушбу комплекс таркибига кирувчи бошқарма ва ташкилот раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.
Анжуман иштирокчиларига вилоятимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, соҳада янги иш ўринларини ташкил қилиш, экин майдонларининг унумдорлигини ошириш, ердан тўғри ва оқилона фойдаланиш, соҳага инновацион технологияларни жорий қилиш, суғориладиган ерларни мелиоратив ҳолатини яхшилаш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш, уларни экспорт қилиш, қишлоқ хўжалигида кластер тизимига оид масалалар, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, соҳада амалга оширилаётган янги лойиҳалар ва келгуси режалар хусусида атрофлича маълумотлар бериб ўтилди.
Оммавий ахборот воситалари вакиллари тадбир доирасида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Post Comment