Фуқаролар мурожаатлари ҳамиша эътиборда

Фуқаролар мурожаатлари ҳамиша эътиборда

Ҳудудий бирлашма иш режасига кўра, Фарғона туман жамияти билан ҳамкорликда “Фуқаролар мурожаатлари ҳамиша эътиборда” мавзусида тарғибот тадбири ташкилланди.

“Ўзбектелеком” АЖнинг Фарғона туман бўлими масъул ходимлари иштирокида ташкилланган мазкур тадбирда асосий эътибор Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва унинг ҳудудий органларига 2021 йил давомида келиб тушган мурожаатлар ва уларни ўрганиб чиқилиши натижаларига қаратилди.

Таъкидландики, 2021 йил давомида тизим ташкилотларига 11 мингдан ортиқ мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатларни ўрганиб чиқилиши якунларига кўра 20 млрд сўмдан ортиқ маблағлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинишига эришилди. Шундан 1 млрд сўмдан ортиқ маблағлар истеъмолчилар манфаатини кўзлаб судларга киритилган даъво аризалари бўйича истеъмолчиларга етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш суммаларидан иборат бўлди.

Федерация тизимида истеъмолчилардан мурожаатларни қабул қилиб олиш бўйича Федерациянинг istemol.uz расмий веб-сайтида вертуал қабулхона, 1091 қисқа рақамли ягона ишонч телефони, PotrebitelUz_bot телеграм боти ишлаб турибди.

Тадбир доирасида амалдаги қонунчилик асослари мазмун-моҳияти юзасидан қўшимча тушунтириш ишлари ҳам ўтказилиб, ишчи ходимларни Федерация ташкилотлари билан яқин ҳамкорликда ишлашга чақирилди ҳамда уларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати

Post Comment