Таянч гуруҳи аъзолари билан юзма-юз учрашув ташкилланди
Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ҳодимлари шаҳар ҳудудидаги ташкилот, корхона ва муассасаларда ташкил этилган таянч гуруҳи аъзолари иштирокида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик тарғиботи юзасидан турли маънавий-маърифий тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказиб келмоқдалар.
Шундай тадбирлардан бири шаҳардаги 6-оилавий поликлиникада ташкил этилган таянч гуруҳида “Истеъмолчилик соҳасидаги ҳуқуқларимизни қай даражада биламиз?” мавзусида бўлиб ўтди. Шаҳар жамияти раиси Абдусатторбек Нўмонов мавзу юзасидан иштирокчиларга атрофлича тушунчалар берди.
Тадбир давомида муассаса ҳодими Н.С. томонидан хонадонидаги газ ҳисоблагич ва электр ҳисоблагич ускунаси билан боғлиқ юзага келган муаммоси тингланилиб, назоратга олинди. Яна бир масала юзасидан таян гуруҳи фаоли сўзга чиқиб, хонадонига чиқиндиларни ташиб кетувчи корхона томонидан нореал қарздорлик келаётганлиги, ушбу масалада хизмат кўрсатувчилар томонидан ижобий ечим топилмаётганлиги ҳақида маълум қилди. Кўтарилган масалалар назоратга олиниб, бошқа ҳодимларни қизиқтирган саволларга ҳам жавоблар қайтарилди.
Саидхон Хапизов
Марғилон шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment