Тиббиёт муассасалари ходимлари билан юзма-юз мулоқотлар давом эттирилмоқда
Хабар бериб бораётганимиздек, Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан шаҳардаги корхона, ташкилот, идора ва муассасаларда соҳага оид қонунчилик асосларини кенг тарғиб қилиш бўйича тадбирлар ўктаиб борилмоқда. Шаҳардаги 3-оилавий поликлиника ходимлари иштирокида ташкилланган тадбир шулар жумласидандир.
Ўтказилган тарғибот тадбирида аввал амалдаги қонунчилик асослари, соҳага дахлдор қонунлар ижросини таъминлашда Федерация ва унинг ҳудудий ижро этувчи органларининг тутган ўрни ва роли, ушбу жараёнда аҳолининг иштироки, жамоатчилик назоратининг аҳамияти масалаларида тушунчалар бериб ўтилди.
Шундан сўнг, муассаса ходимларининг истеъмолчилик соҳасида юзага келаётган муаммоли масалалари юзасидан мурожаатлари тингланиб, улардан қўшимча ўрганишни талаб қилмайганлари жойида ҳал этилди, қўшимча ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар эса тегишли равишда қайд қилиб олиниб, ижрога қаратилди.
Ҳошимжон Муҳаммеджанов
Марғилон шаҳар ИҲҲҚ жамияти бош мутахассиси
Post Comment