Тарғиботчилар имкониятларидан унумли фойдаланишимиз лозим
Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан халқ таълими тизимидаги ташкилотлар билан яқиндан ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилмоқда. Бунинг учун эса таълим ташкилотлари масъулларига истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тўғри тушунтириб берилмоғи лозимдир.
Туман жамиятида халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактаблари тарғиботчилари билан ташкилланган учрашув ана шу мақсадаларни кўзда тутди. Учрашув доирасида тарғиботчиларга амалдаги қонунчилик асослари, Федерациянинг Устав мақсад ва вазифалари, Федерация ва унинг ҳудудий тузилмалари томонидан олиб борилаётган ишлар хусусида маълумотлар бериб ўтилди.
– Бугунги кунда таълим тизимида фаолият олиб бораётган тарғиботчилар билан яқиндан ҳамкорлик олиб бориш биз учун жуда муҳим, – дейди туман жамияти раиси У.Мирзаумаров. – Улар билан яқиндан ҳамкорлик олиб бориш орқали аҳолининг кенг қатламларига истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатининг асл мазмун-моҳиятини ва аҳамиятини самарали етказиб бера оламиз.
Учрашув якунларига кўра, тарғиботчилар билан ҳамкорликда нафақат таълим масканларида, балки аҳоли вакиллари ўртасида ҳам жамиятимиз ҳаётида истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатининг, жамоатчилик назоратининг ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб қилиб боришга келишиб олинди.
Ҳуснидахон Якубова
Тошлоқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment