Самарали жамоатчилик назоратини ўрнатишда таълим тизими ходимларининг ўрни беқиёс

Самарали жамоатчилик назоратини ўрнатишда таълим тизими ходимларининг ўрни беқиёс

Ҳудудий бирлашма томонидан ишлаб чиқилган ҳамда туман ва шаҳар жамиятлари масъуллари ҳудудларидаги таянч гуруҳларида Федерация аъзолари билан тез-тез юзма-юз мулоқотлар, учрашувлар, турли маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиб боришлари юзасидан берилган топшириқнинг Қува туманида ҳам ижроси таъминлаб борилмоқда. Тумандаги 9-умумтаълим мактаби жамоаси билан ўтказилган юзма-юз учрашув мазкур йўналишда олиб борилаётган ишлар жумласидандир.

Тадбирда туман жамияти раиси Адхамжон Хамидов ва жамият мутахассислари томонидан мактаб жамоасига истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатининг жамият ҳаётидаги тутган ўрни ва роли, жамоатчилик назоратининг аҳамияти борасида, шунингдек Федерация ва унинг ҳудудий тузилмалари томонидан олиб борилаётган ишлар хусусида атрофлича маълумотлар бериб ўтдилар.

Тадбир доирасида жамиятимизда самарали жамоатчилик назоратини қарор топтириш ва мазкур жараёнга аҳолининг кенг қатламларини жалб қилишда таълим муассасалари ходимларининг билим ва имкониятларидан самарали фойдаланиш, аҳоли ўртасида истеъмолчилик соҳасига оид қонунчилик асосларини кенг тарғиб қилиш ва тўғри тушунтириш каби масалалар юзасидан ҳам фикр ва мулоҳазалар ўртоқлашилди.

Тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саволларга жавоблар қайтариш баробарида, уларнинг тизим фаолиятини янада яхшилаш борасидаги фикр-мулоҳазалари ва таклифлари ҳам тингланди.

Феруза Умурзақова
Қува туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment