Таянч гуруҳларида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтяпти
Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан ҳудуддаги корхона, ташкилот, идора ва муассасаларда соҳага оид қонунчилик тарғиботи юзасидан турли тадбирлар ташкилланмоқда.
Шаҳар жамиятининг 2022 йил асосий фаолият йўналишлари режаси ижросини таъминлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунининг мазмун-моҳиятини аҳоли қатламлари ўртасида кенг тарғиб қилиш орқали аҳоли вакилларининг хуқуқий онги ва истеъмол маданиятини янада ошириш мақсадида Федерациянинг шаҳардаги таянч гуруҳлари ташкилланган корхона ва ташкилотларда ишчи ходимлар иштирокида турли маънавий-маърифий ва тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказиб борилмоқда.
Шундай тадбирлардан бири шаҳардаги 5-сонли оилавий поликлиникада ўтказилиб, унда тиббиёт ходимларига амалдаги қонунчилик асослари, қонунчилик ижроси таъминланишида истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатининг ўрни ва роли, Федерация ва унинг ҳудудий тузилмалари томонидан соҳага оид қонунчилик ижроси устидан олиб борилаётган жамоатчилик назорати, соҳага оид янгиликлар хусусида маълумотлар бериб ўтилди.
Азаматжон Бобоев
Фарғона шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment