Янги таянч гуруҳлари фаолиятини ташкил қилиш йўналишидаги ишлардан

Янги таянч гуруҳлари фаолиятини ташкил қилиш йўналишидаги ишлардан

Бешариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутасаддилари туман ҳудудидаги корхона, ташкилот, идора ва муассасаларда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик тарғиботи юзасидан турли маънавий-маърифий ҳамда тарғибот-ташвиқот тадбирларини ўтказмоқдалар. Тадбирларда аҳолининг кенг қатламларини истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати фаолиятида фаол иштирок этишга ҳам чақирилмоқда.

Туман “Марказий Деҳқон бозори” АЖ масъул ходимлари иштирокида ўтказилган тарғибот тадбирида истеъмолчилик соҳасига оид амалдаги қонунчилик асослари, соҳага оид янгиликлар, Федерация ва унинг ҳудудий тузилмалари фаолияти хусусида ахборотлар бериб ўтилиб, ташкилот ходимларини қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.

Тадбир доирасида қайси мансаб ёки лавозимда ишлашидан, унинг меҳнат фаолияти давлат ташкилотида бўладими ёки хусусий йўналишдами, авваламбор истеъмолчи эканлиги хусусида тушунтиришлар ҳам бериб ўтилиб, мазкур ташкилотда Федерациянинг таянч гуруҳини ташкил қилиш масаласининг муҳокамаси ҳам ўтказилди. Тадбир якунларига кўра, унда иштирок этган истеъмолчиларнинг фикр ва мулоҳазалари ҳамда таклифларини инобатга олган ҳолда ушбу ташкилотда таянч гуруҳи фаолиятини йўлга қўйиш масаласида келишувга эришилди.

Хамиджон Ахмедов
Бешариқ туман жамияти раиси

Post Comment