Фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш йўналишидаги тадбирлардан
Фурқат туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари соҳага оид амалдаги қонунчилик, Устав мақсад ва вазифалар ижросини таъминлаш борасида ишлаб чиқилган режа асосида ҳудуддаги таълим ташкилотлари ишчи ходимлари билан юзма-юз мулоқотлар ўтказиб келмоқдалар. Тумандаги 10 ва 13-мактаблар меҳнат жамоалари билан ўтказилган тадбирлар шулар жумласидандир.
Тадбирлардан кўзланган асосий мақсад таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган ходимларнинг ҳуқуқий савдохонлиги ва истеъмол маданиятини ошириш, уларнинг амалдаги қонунчилик ва қонуности меъёрий ҳужжатлари мазмун-моҳияти ҳамда бу борадаги янгиликлар билан таништириш, Федерация ва унинг ҳудудий органлари фаолияти билан таништириш, уларнинг мурожаатлари, амалдаги қонунчилик ва тизим фаолиятини янада яхшилаш бўйича таклифларини ўрганишдан иборат.
Тадбирлар доирасида таълим тизими ходимларини қизиқтирган саволларга жавоблар қайтариш, ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, уларнинг соҳага оид мурожаатларини ўрганишдан иборатдир.
Бекзод Ибрагимов
Фурқат туман жамияти раиси
Post Comment