Трансформатор пунктидаги носозлик бартараф этилди

Трансформатор пунктидаги носозлик бартараф этилди

Бағдод туман истеьмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Янги ҳаёт кўчасида  яшовчи  фуқаро  И.Хусанов мурожаат қилиб, ўзи яшаб келаётган маҳалладаги электр трансформатор пунктида юзага келаётган носозликлар хусусида маълум қилиб, муаммони бартараф этилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраганди.

Мурожаатда билдирилишича, туман электр таъминоти корхонасидан навбатчи уста келиб, трансформатор пункти (ТП)даги носозликни бартараф этиб кетишига қарамасдан, мазкур носозлик яна такрорланаверган. Бу ҳолат мазкур ТП истеъмолчиларини икки кун электр энергиясисиз қолишларига ҳам сабаб бўлган.

Ушбу мурожаат юзасидан туман жамияти мутахассиси Қ.Ўринов ва  туман электр таъминоти корхонаси ходими Д.Хошимовлар томонидан ўтказилган ўрганишлар жараёнида мазкур ТП зўриқиб ишлаши натижасида натижасида носоз ҳолатга келганлиги маълум бўлди. Мурожаатни ўрганиш жараёнида туман электр таъминоти корхонаси саъй-ҳаракатлари билан захирадаги трансформатор олиб келиб ўрнатилди. Натижада аҳолини қийнаб турган муаммо бартараф этилишигиа эришилди.

Дилором Мирзаева

Бағдод туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment