Олтиариқда депутат сайёр қабул ўтказди

Олтиариқда депутат сайёр қабул ўтказди

Олтиариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раиси Бахтиёр Абдурахмонов туман Кенгаши депутати ҳамдир. У бугун ўз сайловчилари билан учрашиб, фуқароларнинг сайёр қабулини ўтказди.

Асосий эътибор аҳолининг мурожаатларини ҳамда уларни қийнаб турган муаммоларни ўрганиш ва ечим топиш, аҳоли бандлиги таъминлаш, аҳоли вакилларига истеъмолчилик соҳасига оид қонунчилик мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилишни кўзда тутувчи мазкур қабулларда туман бандликка кўмаклашиш маркази мутахассиси ҳам иштирок этди.

Аҳоли билан учрашувлар доирасида ишсиз фуқароларни иш билан таъминлаш масаласидаги бир неча мурожаатлар жойида кўриб чиқилди. Шунингдек, аҳоли вакилларининг турли масалаларга оид саволларига жавоблар қайтарилиб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Дилобар Дадахонова
Олтиариқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin