Ҳисоблагични алмаштириш жараёнида истеъмолчида қарздорлик пайдо бўлиб қолиши ҳолатлари ҳали-ҳануз кузатилмоқда

Ҳисоблагични алмаштириш жараёнида истеъмолчида қарздорлик пайдо бўлиб қолиши ҳолатлари ҳали-ҳануз кузатилмоқда

Қува туман жамияти томонидан Ўрабоши маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Д.Абдуллаеванинг ёзма мурожаати ўрганилди.

– Мен хонадонимда истеъмол қилган табиий газ учун тўловларни ўз вақтида тўлаб келар эдим. 2022 йилнинг 15 январ куни хонадонимдаги газ ҳисоблаш ускунаси 3258 метр куб ёзган вақтда янги ускунага алмаштирилди, шундан сўнг бизни оилада муаммолар кўпайди, сабаби газ ходимлари менга нисбатан 800 000 сўм қарздорлик чиқариб қўйишди, ушбу холатни ўрганиб менга амалий ёрдам беришингизни сўрайман”, – дейди истеъмолчи ўз мурожаатида.

Мазкур мурожаат туман газ идораси ходимини жалб қилган ҳолда ўрганилганда, ҳақиқатдан ҳам истеъмолчи фойдаланган табиий газ учун тўловларни ўз вақтида, ҳаттоки олдиндан тўлаб юрганлиги кузатилди. Ўрганишда истеъмолчига тегишли бўлган эски газ ҳисоблаш ускунаси алмаштирилаётган вақтида унинг кўрсаткичи 3258 метр кубни ташкил қилганлиги, истеъмолчи ҳисоблагичнинг 3653 метр кубигача, яъни 395 метр кубгача ёки 150 100 сўмга олдиндан тўловда бўлганлиги маълум бўлди.

Лекин газ идораси базасида негадир истеъмолчининг кўрсатгичи сунъий равишда ошириб юборилиб, унинг эски газ ҳисоблагич ускунасини 5550 метр куб кўрсаткичи билан ечилганлиги қайд қилинган. Натижада истеъмолчида 2292 метр кубга ёки 870 960 сўмга, унинг амалга оширган 150 100 сўм тўловларини чиқариб ташланганда эса 720 860 сўм асоссиз қарздорлик келиб чиққан.

Ўрганиш натижалари юзасидан тўпланган ҳужжатлар жамланиб, туман газ идорасига тақдим қилинди ҳамда истеъмолчининг 150 100 сўм ҳақдорлиги Дастурда акс эттирилиши ва асоссиз қарздорлик суммасини Дастурдан чиқаришлик бўйича алоқа хати чиқарилди.

Феруза Умурзақова

Қува туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

 

Post Comment