Истеъмол маданиятини ошириш сари

Истеъмол маданиятини ошириш сари

Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг жорий йил учун асосий фаолият йўналишлари режасининг тегишли бўлим ва бандлари ижросини таъминлаш мақсадида жойларда тарғибот тадбирлари ўтказилиб келинаётир. Ана шундай тадбирлар туман Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 3, 15, 29-давлат мактабгача таълим ташкилотларида ўқув семинари тарзида ташкилланди.

“Истеъмол маданияти сари” мавзусидаги ўқув семинарида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг мазкур ташкилотларда ташкилланган таянч гуруҳи аъзоларига истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатининг жамият ҳаётида тутган ўрни ва роли ҳақида гапирилиб, аҳолининг ҳуқуқий билими ҳамда истеъмол маданиятини оширишдаги аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек туман жамияти раиси Улуғбек Мирзаумаров Федерация ва унинг ҳудудий тизимлари томонидан олиб борилаётган ишлар ҳусусида йиғилганларга маълумотлар бериб ўтди. Ўз ўрнида иштирокчилар томонидан берилган саволларга жавоблар қайтарилиб, ҳуқуқий маслахатлар берилди.

Ҳуснидахон Якубова
Тошлоқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment