Қувасойдаги таълим муассасаларида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

Қувасойдаги таълим муассасаларида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

Қувасой шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъул ходимлари томонидан ҳудуддаги таълим муассасаларида турли маънавий-маърифий ва тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилмоқда. Шундай тадбирлардан бири шаҳардаги 21-давлат мактабгача таълим ташкилотида ташкилланди.

Мамлакатимизнинг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асосларини тарғиб қилиш, соҳага оид қонунларнинг жойлардаги ижросини ўрганиш, аҳолининг ҳуқуқий билими ҳамда истеъмол маданиятини оширишни кўзда тутувчи мазкур тадбирларда соҳага оид қонунчилик ижросини таъминлашда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати ва жамоатчилик назоратининг ўрни ва аҳамияти тўғрисида атрофлича тушунтиришлар берилмоқда.

Тадбирларда соҳага дахлдор давлат идораларининг масъуллари ҳам иштирок этаётганлиги ушбу тадбирларнинг аҳамиятини янада оширмоқда. Тадбирлар доирасида Қувасой шаҳар жамияти масъуллари ва бошқалар томонидан тадбир иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилиб, ҳуқуқий маслаҳатлар бериб борилмоқда.

Шу куни бундай тадбирлар шаҳардаги 3-мактабгача таълим ташкилоти ва 24-умумтаълим мактабларида ҳам ўтказилди.

Шерзоджон Мизамидинов
Қувасой шаҳар жамияти раиси

Post Comment