Ободонлаштириш бошқармаси ишчи-ходимлари билан мулоқот

Ободонлаштириш бошқармаси ишчи-ходимлари билан мулоқот

Бешариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутасаддилари ҳудуддаги аҳоли кенг қатламларини истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати фаолиятида фаол иштирок этишга чақириш борасида ўтказилаётган тадбирлар доирасида Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари билан юзма-юз мулоқот ўтказдилар.

Мазкур тарғибот тадбирида истеъмолчилик соҳасига оид амалдаги қонунчилик асослари, соҳага оид янгиликлар, Федерация ва унинг ҳудудий тузилмалари фаолияти хусусида ахборотлар бериб ўтилиб, ташкилот ходимларини қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.

Тадбир доирасида қайси мансаб ёки лавозимда ишлашидан, унинг меҳнат фаолияти давлат ташкилотида бўладими ёки хусусий йўналишдами, авваламбор истеъмолчи эканлиги хусусида тушунтиришлар ҳам бериб ўтилиб, мазкур ташкилотда Федерациянинг таянч гуруҳини ташкил қилиш масаласининг муҳокамаси ҳам ўтказилди.

Хамиджон Ахмедов
Бешариқ туман жамияти раиси

Post Comment