Истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати фаолиятида фаол иштирок этишга чорланмоқда
Олтиарик туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан халқ таълими бўлими тасарруфидаги 42-сонли умумтаълим мактабида ўқув семинари ўтказилди.
“Биз барчамиз истеъмолчимиз” мавзуси остида ўтган мазкур семинарда мактаб ўқитувчиларига Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни мазмун-моҳияти, унинг ижросини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар ва бугунги кунда нодавлат-нотижорат ташкилотларининг жамиятимиз ҳаётида тутган ўрни ва роли ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.
Бундай тадбирларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, Федерациянинг жойлардаги таянч гуруҳлари фаоллари билан учрашиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ижросини таъминлашда уларнинг иштирокини таъминлаш, бунинг учун эса мамлакат истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати фаолиятида фаол иштирок этишга чорлашдан иборат.
Тарғибот тадбирлари доирасида унда иштирок этаётган аҳоли вакилларига тегишли тушунтиришлар ва ҳуқуқий маслаҳатлар ҳам бериб борилмоқда.
Дилобар Дадахонова
Олтиариқ туман ИҲҲҚЖ мутахассиси
Post Comment