Федерациянинг навбатдан ташқари конференцияси бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 17 феврал куни Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг навбатдан ташқари конференцияси бўлиб ўтди. Навбатдан ташқари Конфренция видеоконференцалоқа тарзида ўтказилди.
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Кенгашининг 2022 йил 21 январдаги мажлиси қарорига асосан Федерациянинг навбатдан ташқари конференциясини чақириш тўғрисида қарор қабул қилинганди. Қарор ижросини таъминлаш мақсадида дастлаб жойларда туман ва шаҳар жамиятлари таянч гуруҳлари фаолларининг умумий йиғилишлари, сўнгра ҳудудий бирлашмаларнинг навбатдан ташқари конференциялари ўтказилди.
Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилган Конференция марказий студияси (Тошкент шаҳри)да Федерация марказий аппарати масъуллари ва бир қатор вилоят ҳудудий бирлашма раислари, вилоят ҳудудий бирлашмаларига ташкилланган студияларидан эса ҳудудий бирлашмаларнинг навбатдан ташқари конференцияларидан сайланган вакиллар иштирок этдилар. Конференция ишида жами сайланган 70 нафар вакилларнинг 64 таси қатнашди.
Кун тартибида битта асосий масала Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди.
Конференция кун тартибига қўйилган масалани кўриб чиқди ҳамда Федерациянинг янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилди.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Post Comment